Гўзаллик ва нафосат байрами бўлиб ўтди

06.03.2017


Гўзаллик ва нафосат байрами бўлиб ўтди

Баҳор – аёллар каби нозик, улар каби гўзал ва тароватли фасл. Бежиз уни фасллар келинчаги дейишмайди. 8-Март байрами яқинлашгани сари баҳор кириб келганини янада тўлароқ, янада юракдан ҳис қиласиз. Кимдир онаси, яна кимдир вафодор ёрини, яна кимдир бўлажак турмуш ўртоғи, опа-синглиси, устози, синфдоши, қўйингки ўзи таниган-билган нозик ҳилқат вакилларини табриклашга, бир оғиз ширин сўз билан кўнглини олишга ошиқади. Гулларнинг энг нафисини, совғанинг энг сарасини ахтарамиз. Унга қалбимизни, бор меҳр муҳаббатимизни жо этамиз. Нега? Шу чоқ онамизнинг тунларни бедор ўтказиб, йўлимизга кўз тикиб утирган суврати гадаланади. Ёримизнинг илиқ сўзлари қулоғимиз остида жаранг сочгандек, меҳрибон опамиз, синглимизнинг кўзларида нур қалбимизни ёритгандек бўлади.

Халқаро хотин-қизлар куни - гўзаллик, нафислик ва латофатлик байрамидир. Шунингдек, 8-Март куни "оналар куни" сифатида ҳам таниқлидир. Одамлар ушбу байрамни севги, меҳрибонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонлайдилар. Баҳор ва Аёл тушунчалари қанчалик бир-бирини боғлаб туришига яна бир бор амин бўлмоқдамиз ва буни чуқур англамоқдамиз. Табиат аёллар байрами баҳорнинг биринчи кунларига келиб тушиши ҳудди аёллар гўзаллигини нафис гуллар билан таққослаганлиги ҳам бекор эмас. Ушбу байрамда эркаклар ўз оналарига, турмуш ўртоқларига ва қизларига гуллар ва энг самимий тилаклар билан совғаларни берадилар.

Азиз аёлларнинг байрами 6 март куни Элликқалъа туманида ҳам кенг нишонланди. Байрам кечаси туман Ҳокимлиги томонидан ташкил қилиниб, туманимиздаги “Дийдор” тўйхонасида онахонларимизни, фаол аёлларимизни табриклаб дастурхон ёзилди ва уларга совға саломлар топширилди. Байрам кечаси 18-сон болалар санъат ва мусиқа мактабида концерт дастури билан давом этди.

Бизлар учун нақадар Азиз бўлган аёллар шу кунларда янада эъзозланади, кўкларга кўтарилади. Дархақиқат, бизлар учун муқаддас бўлган оналаримизни, азиз опа-сингилларимизни хар қанча эъзозласак арзийди.

Байрамингиз муборак, азиз онахонлар ва мунис опа-сингиллар!

“Камолот” ЁИҲ туман
Кенгаши бош мутахассиси О.Рўзимова

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР


  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz