Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси!

27.03.2019


Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси!

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшлар китобхонлигига эътибор сезиларли даражада ижобий томонга ўзгарди. Ўтган давр мобайнида Муҳтарам Президентимиз ҳар бир маърузасида, чиқишида ёшларнинг китобга бўлган меҳрини ошириш, маънавиятини юксалтириш долзарб масала эканлигини алоҳида таъкидламоқда.

Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси!

Яқинда, 19-март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам Президентимиз ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалаларини атрофлича муҳокама қилди.
— Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади, — деб таъкидлади йиғилишда Давлатимиз раҳбари.
Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси!

Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси!

Ушбу ташаббус доирасида жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси ва ходимлари ҳар бири ўзи таҳсил олган умумий ўрта таълим мактабига бориб, ўқувчилар билан учрашди. Мактаб кутубхонаси учун 30 номдаги жаҳон ва ўзбек адабиётига оид бадиий китобларни совға қилди.
“Китоб асрларни-асрларга, замонларни-замонларга, ришталарни-ришталарга уловчи, эзгилик ва бахтга элтувчи восита. “Китобсиз хонадон жаҳолатга ўхшайди”, деган экан бир донишманд”.
Ушбу китоблар мактаб ўқувчиларининг янада чуқур билим олиши, дунёқарашини кенгайтиришига хизмат қилиши аниқ.
Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси!

Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси!

Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси!

Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси!

Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси!

Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси!

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz