Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Отажон Ҳамраев таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди.

30.03.2019


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Отажон Ҳамраев таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 19-март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинганди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталиб, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, деб таъкидлади.
Дарҳақиқат, ўсиб-униб келаётган йигит-қизлар жамиятда ўз ўрнига эга бўлган, маълум бир ютуқларга эришган кишиларга ҳавас қилади, уларга ўхшашга интилади, ортидан эргашади. Улар томонидан совға қилинган китоблар албатта ўқилади, асраб-авайланади, қадрли совға саналади.
Президентимиз ташаббуси ўлароқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари О.Ҳамраев, Элликқалъа туманидаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига ўз шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилди.
Ушбу китоблар мактаб ўқувчиларининг янада чуқур билим олиши, дунёқарашини кенгайтиришига хизмат қилиши аниқ.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Отажон Ҳамраев таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Отажон Ҳамраев таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz