Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди.

30.03.2019

Бугун, Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов, ўзи таҳсил олган 15-сонли умумий ўрта таълим мактабига китоблар тўпламини туҳфа этди.
Ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан иборат бадиий адабиётлар ўқувчилар учун кутилмаган совға эди. Бу китоблар ўқувчиларга қанот бағишлайди, улар орқали эгалланган билимлар эса энг катта хазина бўлиб қолади. Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов ўқувчиларнинг янада чуқур билим олишига, китоб билан дўст тутинишларига беминнат ҳисса қўшди.
Улкан мақсадлар билан вояга етаётган ёшларнинг жамиятдаги фидокор, илғор ва ишбилармон қаҳрамонлари бўлади. Бугун мазкур мактаб ўқувчилари туман ҳокими С.Авезовга ҳавас қилишди. Бу каби хайрли ташаббусдан ибрат олишди. Энди ушбу бадиий адабиётлар албатта қўлма-қўл бўлиб мутолаа қилинади, ёш китобхонларнинг сафи кенгаяди.
Айтиш керакки, адабиётлар ўқувчилар дунё қарашини кенгайтириш, уларни тарих сирларидан бохабар қилиш, билимларини мустаҳкамлашда беминнат ёрдамчи бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz