“Жиноятчилик ёшлар учун ёд иллат” мавзусида вояга етмаганлар ва ёшлар билан ўтказилган учрашув

03.04.2019


“Жиноятчилик ёшлар учун ёд иллат” мавзусида вояга етмаганлар ва ёшлар билан ўтказилган учрашув

Жорий йилнинг 3 апрель куни Туман ХТБга қарашли 14-сон умумий ўрта таълим мактабида “Жиноятчилик ёшлар учун ёд иллад” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши бош мутахассиси Ф.Атаджанов, Туман ХТБга қарашли 14-сон умумий ўрта таълим мактаб деректори З.Рейимбаева, Элликқалъа тумани маънавият ва маърифат бўлими рахбари А.Матниязова, Туман ИИБ профилактика катта инспектори У.Ибадуллаев, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Элликқалъа туман бўлими ипнспектори Н.Холмурадов, Элликқалъа туман ХТБнинг МАТ ва МТТ шўъбаси раҳбари Э.Ачиловлар иштирок этдилар.
Учрашувни Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши бош мутахассиси Ф.Атаджанов очиб берди ва олиб борди. Учрашув давомида ҳар-ҳил оқимларга қўшилиб кетган ёшлар ва шулар орқасида захмат чекаётган ота-оналар тасвирланган “Тафаккур эҳтиёжи” номли видео рўлик қўйиб берилди.

“Жиноятчилик ёшлар учун ёд иллат” мавзусида вояга етмаганлар ва ёшлар билан ўтказилган учрашув

Республика маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлими раҳбари Айша Матниязова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 март куни ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилишидаги муҳим вазифалар хусусида тушунтириш ишларини олиб бориб, муҳим вазифалар юзасидан таълим мауассасларида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга тўхталиб ўтди. Чунончи мактабларда муассаса ўқувчилар ва ушбу ҳудудга яқин бўлган ёшларнинг мактабдаги амалий ва бадиий санъат тўгаракларига жалб қилиш, спорт иншоотларидан унумли фойдаланиш, АКТ соҳасини таълимда кенг жорий қилиш, хотин-қизларнинг касб-ҳунарга бўлган эҳтиёжларини қондириш масалалари юзасидан ўқувчи ёшларга тушунчалар берди.
“Жиноятчилик ёшлар учун ёд иллат” мавзусида вояга етмаганлар ва ёшлар билан ўтказилган учрашув

А.Матниязова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабр куни “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5408-сонли фармойиши ва 2018 йил 24 декабр куни “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сонли қарори бўйича тушунтириш ишларини олиб борар экан бу борада мактаб ўқувчиларининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини аниқлаш мақсадида соҳа бўйича ўқувчиларга саволлар билан мурожаат қилди ва фаол, интилувчан, изланувчан ўқувчилардан саволларига аниқ жавоблар олди. Учаршувда А.Матниязова 10 Д синфда таҳсил олувчи Жаббарова Комиланинг иқтидорига қойил қолиб туманимиздаги Маънавият ва маърифат маркази қошида ташкил этилаётган “Ёш хуқуқшунослар кенгаши”да фаолият юритишни таклиф этди.
“Жиноятчилик ёшлар учун ёд иллат” мавзусида вояга етмаганлар ва ёшлар билан ўтказилган учрашув

Элликқалъа тумани ИИБ ҳодими – Навоий ОФЙ профилактика инспектори майор Уткир Ибадуллаев ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида фан, санъат ва спорт тўгаракларига жалб қилиш хусусида таъкидлаб, бугунги кунда жиноятчиликнинг туб моҳияти бекорчилик, эътиборсизлик каби иллатлардан халос бўлишда Маҳалла-Мактаб-Ички ишлар ҳамкорликда меҳнат қилса сифат жиҳатга ўтишимиз мумкунлигини билдирди ва ҳозирда ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг шаклларини аниқ мисоллар билан тушунтириб берди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши бош мутахассиси Фахраддин Атажанов ўқувчи-ёшларнинг виртувал дунёдаги сай-ҳаракатларини мунтазам равишда кузатиб бориш, уларнинг бўш вақтлари бўлишига йўл қўймаслик учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 март куни ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилишидаги муҳим вазифаларни самарали ташкил этишга чорлади.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 март куни ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича учрашувда муҳим вазифалар белгилаб берди. Бу борада туманимизда соҳага даҳилдор хар бир муассаса, ташкилотларда салмоқли вазифаларни амалга оширилиши кутилмоқда.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz