Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ўтказилган учрашув

05.04.2019


Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ўтказилган учрашув

Жорий йилнинг 5 апрель куни Туман ХТБга қарашли 30-сон умумий ўрта таълим мактабида “Жиноятчилик ёшлар учун ёд иллад” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши бош мутахассиси Ф.Атаджанов, Туман ХТБга қарашли 30-сон умумий ўрта таълим мактаб директори Э.Саттаров, Туман ИИБ профилактика инспектори Б.Туркиев, Элликқалъа туман ХТБнинг МАТ ва МТТ шўъбаси раҳбари Э.Ачиловлар иштирок этдилар.

Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ўтказилган учрашув

Учрашувни Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши бош мутахассиси Ф.Атаджанов очиб берди ва олиб борди. Учрашувда Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган “Ёшларга оид сиёсат”, ёш авлоднинг баркамол бўлиб вояга етиши, билимли, салоҳиятли, маънавиятли шахс сифатида шаклланиши учун оилада, боғчада, мактаб ва коллежларда таълим тарбия жараёнларининг юқори даражада йўлга қўйилиб борилаётганлиги, ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, болалар ҳуқуқларининг, шахс ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро меъёрлари даражасида ҳимоя қилинаётганлиги тўғрисида сўз юритилди.
Учрашув давомида ҳар-ҳил оқимларга қўшилиб кетган ёшлар ва шулар орқасида захмат чекаётган ота оналар тасвирланган “Тафаккур эҳтиёжи” номли видео рўлик қўйиб берилди.
Мактаб директори Элёр Саттаров сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда дунё тажрибасига таяниб, миллий мафкурамиз ғояларига таянган ҳолда вояга етмаган ёшларни эл-юрт фидоийси, ватанпарвар, маънан ва жисмонан етук, салоҳиятли бўлиб етишишлари бўйича давлатимизнинг олиб бораётган оқилона сиёсати масаласига тўхталиб ўтди.
Гулдурсун ОФЙ профилактика инспектори Б.Туркиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг таълим олишига, спорт билан шуғулланишига ва касб-ҳунар эгаллашлари учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида гапириб, бундан тўғри хулоса чиқариш кераклиги ва фойдаланиш кераклиги ҳақида гапириб ўтди. Ёшларга давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан тўғри фойдаланишларига ишонаман деб сўзини якунлади.
Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ўтказилган учрашув

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши ёшларни ижтимоий химоялаш ва матбуот билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Фахраддин Атажанов ўқувчи-ёшларнинг виртувал дунёдаги сай-ҳаракатларини мунтазам равишда кузатиб бориш, уларнинг бўш вақтлари бўлишига йўл қўймаслик учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 март куни ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилишидаги муҳим вазифаларни самарали ташкил этишга чорлади.
Суҳбат сўнгида ўқувчилар билан савол-жавоб, баҳс-мунозаралар ўтказилиб, ўқувчиларнинг фикрлари тингланди. Ўқувчилар “Жиноятчилик ёшлар учун ёд иллад” мавзусида ўтказилган учрашув юзасидан фикр билдиришди ва бизнинг маҳалламиздан ҳам, мактабимиздан ҳам Ватан ишончини оқловчи етук инсонлар етишиб чиқади дея ишонч билдиришди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz