“Тафаккур эҳтиёжи” ҳужжатли кинофилмини ёшлар орасида тарғиб қилиш.

08.04.2019


“Тафаккур эҳтиёжи” ҳужжатли кинофилмини ёшлар орасида тарғиб қилиш.

2019 йил 8 апреь куни 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида мутасадди ташкилотлар билан биргаликда “Жиноятчилик ёшлар учун ёд иллат” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда “Тафаккур эхтиёжи” ҳужжатли кинофилмини ўқитувчи ва ўқувчиларга қўйиб берилди ва йиғилиш иштирокчилари филм якунида ўз хулосаларини, фикрларини айтиб ўтди. Филмда асосан Давлатимиз томонидан яратиб берган имкониятлардан кенг фойдаланиш ва қадрига етиш ёритиб берилган ҳамда ҳужраларда ташкил қилинган таълимнинг дахшатли кўринишлари келажакка қандай таъсир кўрсатиши ва оқибатлари аянчли якун топишини яққол кўрсатиб берганлиги тўғрисида гап кетган. Ҳужраларда таълим тарбия бераётган кишилар ислом дини ҳақида ҳеч қандай билим ва тушунчага етарлича эга бўлмасдан дин ҳақида билим беришнинг ўзи бола руҳиятининг кучли ижтимоий руҳиятга эга бўлмасдан кемтик бўлиб дин ҳақида умуман тескари тушунчаларга эга бўлиши оқибатида ҳар хил экстремистик гуруҳларга ёшларни шунчаки етиштириб бераётганлигини қандай тушуниш мумкин? Шундай бўлсада у ерда болаларни ёшликларидан ҳужраларга очликда, қамоқда дарс ўтишлари юзасидан ота-оналар умуман эътибор бермаганликлари айтиб ўтилган. Энг дахшатлиси мана шу воқеалар ҳалиям давом этаётганлиги ҳақида гапириб ўтди.
Ҳужраларда асосан араб ёзувларидаги китоблар, бу динимизга, шариатга, инсониятга зарари келадиган китоблар ҳам ўша ҳужраларда ўқитилиши айтилди. Бундай ёпиқ ҳужраларда таълим олаётган ўғил-қизлар жамиятдан узилиб қолганликларини кузатиш мумкин.

“Тафаккур эҳтиёжи” ҳужжатли кинофилмини ёшлар орасида тарғиб қилиш.

Видео ролик ҳақида ўқувчи ёшларни мустақил фикрларини билиш мақсадида Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши бош мутахасисси Ф. Атаджанов видео ролик нима ҳақида, нимани тушиндинглар ва бу роликдаги ёшлар бундай оқимларга қандай қилиб қўшилиб қолганликлари ҳақида сўради. Ўқувчи ёшлар бирма бир ўз фикрларини билдиришдилар.
“Тафаккур эҳтиёжи” ҳужжатли кинофилмини ёшлар орасида тарғиб қилиш.

Ваҳоланки, агар таҳлил қилиб кўрилса, бундай оқимлар, мадрасалар ҳаққоний Ислом динидан таълим бермайди. Уларда, шавқатсизликка йўналтирилган сафсаталар гўдаклар миясига мажбуран сингдирилади. Хўш, келажакда улар ким бўлиб етишади? Албатта, бу болалар террорчи, каллакесар, жоҳил ва бемеҳр кимсаларга айланишади. Бунинг олдини олиш учун ўқувчи ёшларимиз бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, ўқув тўгараклар ва спорт тўгаракларига қатнашишлари, кўпроқ шуғилланишлари кераклигини атиб ўтди.
Мактабнинг амалиётчи психологи М.Утебаева сўзга чиқиб, биз ёшларни бундай экстремистик ғоялардан четда тутишимиз учун Фахраддин Атаджанов айтиб ўтганларидек уларни кўпроқ спорт ва фан тўгараклари турли мусиқа мактабларига жалб қилишимиз лозим. Иложи борича кўпроқ бадиий китоблар совға қилиб уларни китобга, китобхонликка чорлашимиз зарур. Зеро, бу ҳар биримизнинг вазифамиздир дея ўз фикрини баён қилди.
“Тафаккур эҳтиёжи” ҳужжатли кинофилмини ёшлар орасида тарғиб қилиш.

Учрашув якунида мактаб директори Ш. Хаджиев сўзга чиқиб, Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган, Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ғоясини биз ҳамма вақт илгари суришимиз керак. Зеро, жаҳолатга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини эсдан чиқармаслик керак. Ўқувчиларни бунга даъват қилган ҳолда уларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишга, бадиий асарларни ўқишга, улардан маънавий хулоса чиқаришга жалб қилишимиз лозим дея таъкидлади.
“Тафаккур эҳтиёжи” ҳужжатли кинофилмини ёшлар орасида тарғиб қилиш.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz