Элликқалъада “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

11.04.2019


Элликқалъада “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасида ёшларни давлат ҳокимияти (қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд) органлари тизими ҳамда фаолияти билан яқиндан таништириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январь кунги ПФ-5618-сонли Фармони ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш, ёшларнинг мамлакат миқёсидаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, ёшларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ҳурмат ҳиссини камол топтириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сўнги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ҳаётига оид қонуний-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда уларнинг бевосита иштирок этишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши томонидан 2019 йил 11 апрель куни Элликқалъа санъат ва педагогика коллежида “Суд ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Элликқалъада “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Маъмурий ишлар бўйича Элликқалъа туман Суди раиси Ж. Алланиязов, Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман Суди девонхона мудири Ў. Қарабеков, Элликқалъа туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Б. Атажонов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси О. Рўзимовалар иштирок этишди.
Элликқалъада “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Дастлаб, ўқувчи-ёшларга юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, адашиб жиноят йўлига кириб қолаётган ёшларга берилаётган жазо турларини енгиллаштириш ва улар билан мунтазам ишлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар борасида сўз юритилди.
Элликқалъада “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Шунингдек, “Суд ва ёшлар” учрашувида судялар томонидан ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар таҳлили, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари кўрсатилиб, уларни олдини олиш чоралари юзасидан маърузалар қилинди. Бу борада айниқса уюшмаган ёшлар ўртасидаги тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда ёш оилалар ва аҳлоққа қарши жиноятлар ва унинг салбий оқибатлари, ушбу жиноят учун тайинланадиган жазолар ва мазкур жиноятларни олдини олиш хусусида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан 2017-2021 йилларда амалга ошириш мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланганидек янгича фикрлайдиган, янгиликка чанқоқ, замонавий соҳаларни чуқур эгаллаб етадиган билимли, истеъдодли, Ватанга садоқатли ёшларга сўзда эмас амалда йўл очиб бериш кераклиги ҳам алоҳида таъкидланди.
Элликқалъада “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида самимий ўтди, - дейди Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси О. Рўзимова. – Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январь кунги ПФ-5618-сонли Фармони яқиндан таништириб ўтиб, ушбу фармонни ўқиб чиқишларини тавсия қилди.
Элликқалъада “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Шу қаторда Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси О. Рўзимова яна ўз сўзларини баён этар экан, жумладан, аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида «Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш борасида тизимли ишларни амалга ошириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш, шу жумладан, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга доир тадбирларни ташкил этишда ижтимоий шериклик принципларидан кенг ва унумли фойдаланишни тизимли асосда йўлга қўйиш кераклиги тўғрисида таъкидлади.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашув давомида ёшларнинг ҳуқуқий масалалардаги муаммолари юзасидан берилган саволларга судялар томонидан атрофлича тушунтириш берилди.
Учрашув давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, атрофлича жавоблар олишди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz