Элликқалъа ёшлари билан ўтказилган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви!

12.04.2019


Элликқалъа ёшлари билан ўтказилган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви!

“Ўзбекистон ёшлари-янги замон бунёдкорлари!” шиори остидаги ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича 2019 йил 12 апрель куни 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Унда туман прокурори ўринбосари Зафар Юлдашев, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси масъул котиби Равшан Каримов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси Озода Рўзимова ва тегишли мутасадди ташкилотлар иштирок этди.

Элликқалъа ёшлари билан ўтказилган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви!

Учрашувни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси О.Рўзимова очиб, ёшларни замон билан хамнафас бўлиб қонунчиликда, сиёсатда бўладиган ўзгаришлар ва янгиликлар юзасидан тушунчалар бериш мақсадида ёшлар билан прокурор ўртасида учрашув ташкил этилганини айтиб сўзни туман прокурори ўринбосари З.Юлдашевга берди. З.Юлдашев сўзга чиқиб ёшларга яратилган имкониятлар, имтиёзлар, ёшлар орасидаги қонунбузарликлар ва жиноятлар юзасидан гапириб ўтди. Ҳозирда муҳим муаммолардан бири ёшлар ўртасида ўғрилик, ўз жонига қасд қилиш каби холатлар , бундай холатларга фақатгина ёшлар эмас балки биз катталар ҳам сабабчимиз деб айтиб ўтди. Туман ёшларига муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан яратилган алоҳида имтиёз ва имкониятлар ҳақида гапириб, бу имкониятлардан унумли фойдаланиш ва Президентимизнинг ишончини оқлаб жамиятга керакли, интизомли ёшлар бўлиб етишишга ундади. Ўзбекистонда ёшларга бериладиган бундай имкониятлар бошқа ҳеч бир давлатда йўқлиги ҳақида айтиб ўтди. Ҳозирда ёшларга қаратилган эътибор ва кўпгина имкониятлардан фойдаланиш, жамиятга керакли етук фарзандлар бўлиб етишишлари ҳақида гапириб ўтди.
Элликқалъа ёшлари билан ўтказилган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви!

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари, ўқувчи ёшлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари, ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди, шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, таълим муассасаларида давоматни тўлиқ таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган қоидабузарликларга сабаб бўлаётган омилларни ўрганишга қаратилган таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашишди.
Ўқувчилар томонидан билдирилган ёшларнинг прокуратура органлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёшларнинг экскурсиялари ташкил этилар эди, биз ёшлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар идоралари иш тартиби билан янада яқинроқ танишишимиз мумкинми?” – деган таклифи туман прокурори ўринбосари З.Юлдашев томонидан маъқулланди ва касб-ҳунар коллежининг юридик йўналишида таҳсил олаётган ёшларга туман прокуратурасида амалиёт ўташига рухсат берди.
Элликқалъа ёшлари билан ўтказилган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви!

Шунингдек, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси масъул котиби Р.Каримов сўзга чиқиб, айнан вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда яқиндан ёрдам берадиган янги ғоя ва ташаббусларлар зарурлигини алоҳида таъкидлаб, бу бўйича янгича ёндашувлар, таклифлар ишлаб чиққан ёшларни шахсан ўзи рағбатлантиришини эълон қилди.
Элликқалъа ёшлари билан ўтказилган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви!

Элликқалъа тумани 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган ушбу учрашувда 200 нафарга яқин ёшлар қатнашиб, қонунларнинг аниқ ва бир ҳил бажарилиши устидан назорат қилувчи орган ходимларига ўз саволлари билан мурожаат қилдилар ҳамда атрофлича жавоблар олишди.
Элликқалъа ёшлари билан ўтказилган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви!

Элликқалъа ёшлари билан ўтказилган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви!

- Ушбу ҳуқуқий учрашувга ёшлар жуда ҳам қизиқади. Бугунги кун ўқувчилари ўз ҳуқуқ ва эркинликларини яхши билади. Лекин, айрим ҳолларда ўз бурчларини унутиб қўядилар. Бу учрашув ёшлар ҳуқуқий онгини шакллантиришга хизмат қилади дейди,- Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси Озода Рўзимова.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz