Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига қаратилаётган эътибор!

22.04.2019


Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига қаратилаётган эътибор!

Давлат томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг моддий фаровонлик даражасини ошириш, кекса авлод манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний, ақлий ва маьнавий жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши учун шарт-шароит яратиш максадида жорий йилнинг 22 апрель куни Элликқалъа тумани ҳокимининг ўринбосари Б.Алимов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси О.Рўзимовалар бошчилигида “Тошкент” МФЙда истиқомат қилувчи 2 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар Қурбанбаева Хайринисо ва Содиебаева Азималар ҳолидан хабар олиниб, уларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан оила рўзғорига керакли бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига қаратилаётган эътибор!

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан бизнинг фарзандларимиз учун қаратилаётган эътибори таҳсинга лойиқ, чунки, фарзандларимиз етук камол инсон бўлиб вояга етишишида катта эътибор бериб келмоқда. Бунинг учун Президентимизга ҳамда ёшлар иттифоқига миннадорчилик билдираман.
Мухтарам Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар ва қаратилаётган эътибор бежиз эмас экан, бундан биз жудаям хурсандмиз - дейди Қабулова Юлдузнинг онаси Қурбанбаева Хайринисо.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига қаратилаётган эътибор!

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига қаратилаётган эътибор!

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига қаратилаётган эътибор!

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz