“Аязий” номли ёш ижодкорлар республика танловининг туман босқичи ўтказилди.

23.04.2019


“Аязий” номли ёш ижодкорлар республика танловининг туман босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири И.Юсуповнинг номини абадийлаштириш, шоирнинг ижодий меросини янада кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши томонидан жорий йилнинг 23 апрелъ куни Элликқалъа санъат ва педагогика коллежида “Аязий” номли ёш ижодкорлар Республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.
Танловда қатнашиш хоҳиши бўлган 124 нафар номзодлар 4 та шарт асосида ўзаро билимларини синаб кўрдилар. Танлов қизғин муросаларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Танлов натижаларига кўра:
14 ёшдан 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 1-ўринни 66-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мирзаева Зумрад;
20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 1-ўринни 61-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Атаханова Гулноз эгаллаб, танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
“Аязий” номли ёш ижодкорлар республика танловининг туман босқичи ўтказилди.“Аязий” номли ёш ижодкорлар республика танловининг туман босқичи ўтказилди.
“Аязий” номли ёш ижодкорлар республика танловининг туман босқичи ўтказилди.
“Аязий” номли ёш ижодкорлар республика танловининг туман босқичи ўтказилди.
“Аязий” номли ёш ижодкорлар республика танловининг туман босқичи ўтказилди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz