ПРЕЗИДЕНТНИНГ БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУСИ ИЖРОСИ АМАЛДА

26.04.2019


ПРЕЗИДЕНТНИНГ БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУСИ ИЖРОСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 19 март куни Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Шу кунларда мазкур ташаббус ижроси доирасида давра суҳбатлари, тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

ПРЕЗИДЕНТНИНГ БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУСИ ИЖРОСИ АМАЛДА

Шу жумладан, жорий йилнинг 26 апрелъ куни Элликқалъа туман Маданият марказида 21-39-62-66-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг ёшлар етакчилари томонидан 5 та ташаббус бўйича тадбирлар ўтказилди.
ПРЕЗИДЕНТНИНГ БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУСИ ИЖРОСИ АМАЛДА

Тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича билдирган 5 та муҳим ташаббуси ижросини амалда таъминлашга ҳаракат қилишди. Жумладан, қайсидир гуруҳ мусиқа, рассомлик ва адабиёт йўналишидаги билимларини намойиш қилган бўлса, бошқалар жисмонан чиниқиш мақсадида ташкил қилинган спортнинг шаҳмат ва шашка тури бўйича беллашди. Фаол ўқувчиларга ҳомийларнинг совғалари топширилди. Шунингдек, хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласида хунармандлар томонидан кўргазмалар ташкил килинди.
ПРЕЗИДЕНТНИНГ БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУСИ ИЖРОСИ АМАЛДА

ПРЕЗИДЕНТНИНГ БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУСИ ИЖРОСИ АМАЛДА

ПРЕЗИДЕНТНИНГ БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУСИ ИЖРОСИ АМАЛДА

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz