Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

04.05.2019


Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Шундай инсонлар борки, улар ўзларининг жонини тикиб юрт тинчлиги, халқ манфаати йўлида фидокорона меҳнат қилиб бугунги гуллаб яшнаётган Ўзбекистонимизнинг Ўзбекистон бўлишида ўз ҳиссаларини қўшган. 1941-1945 йиллари иккинчи жаҳон урушида ватан манфаатини ўз манфаатидан устун қўйиб, мардлик жасоратлик билан кураш олиб борган инсонларнинг ишларини қанча қадрласак ҳам оз.

Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

9 май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан 4 май куни Элликқалъа туманидаги “Навоий” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рахметов Никалой отани Қарақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев, туман ҳокими С.Авезов, туман Мудофа ишлари бўлими бошлиғи А.Қодиров, туман ҳокими ўринбосари Б.Алимов, Республика маънавият-маърифат маркази туман бўлими раҳбари А.Матниязова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси О.Рўзимова ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари байрам билан табриклаб Президент совғаси топширилди.
Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Учрашув давомида Николай ота уруш пайтидаги халқнинг ачинарли оғир аҳволи ва қийинчилик, очарчилик тўғрисида ёшларга гапириб берди. Ҳозирги кунда юртбошимизнинг халқга қаратаётган эътиборлари ва ғамхўрликларидан жуда мамнун бўлиб гапирдилар.
Болаларим сизларгаям менинг ёшимни берсин, юртимиз доимо тинч бўлсин, ҳеч қачон уруш деган балони кўрманглар, бизни сийлаганни худо сийласин дея дуо қилдилар.
Биз хам юртимиз тинчлиги учун жон куйдирган Николай отанинг умри узоқ бўлишини худодан сўраб қоламиз.
Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Юрт тинчлиги учун жон куйдирган ОТА!

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР


  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz