9 май Ғалаба байрами, “Хотира ва қадрлаш” куни Элликқалъа туманида кенг нишонланди.

07.05.2019

9 май Ғалаба байрами, “Хотира ва қадрлаш” куни Элликқалъа туманида кенг нишонланди.

9 май Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан Совет иттифоқи ғалаба қозонган кун. Ушбу байрам дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳарбий парад, мушакбозлик ва халқ сайллари билан кутиб олинади. Уруш қаҳрамонларига ҳурмат ва эътибор кўрсатилади. Ўзбекистонда 9 май хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган.
Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради.
Қадр инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.
Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш – одамийликнинг энг олий мезони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.

9 май Ғалаба байрами, “Хотира ва қадрлаш” куни Элликқалъа туманида кенг нишонланди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 7 май куни 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни билан Элликқалъада байрам кечаси ўтказилди. Ушбу байрамни очиб бериш учун сўз туман ҳокими С.С.Авезовга берилди. У ўз сўзида мустақилликгача бўлган давр ва ҳозирги кундаги эришган ютуқларимиз ҳақида гапириб ўтди ва бугунги байрам билан фаҳрийларни ва байрам иштирокчиларини табриклади.
Ушбу байрам уруш қатнашчилари ва фахрийларнинг юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида қилган улуғ хизматини шарафлаш мақсадида ташкил этилмоқда. Бу билан ёшлар онгига 9 май – “Хотира ва қадрлаш” кунининг аҳамиятини сингдириш, ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган ҳар бир фахрий, ҳар бир киши хотираси абадийлаштирилиши, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилишини тушунтириш ва тарғиб этиш кўзда тутилган.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz