“Ёшлар ва қонун” республика танловининг Элликқалъа туман босқичи ўтказилди.

08.05.2019


“Ёшлар ва қонун” республика танловининг Элликқалъа туман босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Эллиқалъа туман Кенгаши ташаббуси билан ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг хуқуқий билимлари, онг ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетини шакллантириш, қонун бузилиши ва коррупция ҳолатларига муросасизлик ҳиссини уйғотиш мақсадида жорий йилнинг 8 май куни Элликқалъа тумани Бўстон шахрида жойлашган 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида туманимиздаги барча умумтаълим мактаблари (мактаб интернатлари)да таҳсил олувчи ўқувчи ёшлар ўртасида “Ёшлар ва қонун” танлови туман босқичи ўтказилди.

“Ёшлар ва қонун” республика танловининг Элликқалъа туман босқичи ўтказилди.

Танловда Элликқалъа тумани ХТБга қарашли 61-сон умумтаълим мактабининг “Фемида”, 36-сон умумтаълим мактабининг “Хуқуқ билимдонлари”, 14-сон умумтаълим мактабининг “Бўрон”, 21-сон давлат ихтисослаштирилган мактабининг “Ўзбекистон ёшлари”, 59-сон умумтаълим мактабининг “Устувор ёшлар”, 46-сон умумтаълим мактабининг “Қалқон”, 52-сонли умумтаълим мактабининг “Биз ёшлар қонун устуворлиги йўлидамиз” ва 2-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг “Адвакатлар” жамоалари куч синашишди.
Жамоалар танловда 4 та шарт бўйича беллашишди.
“Ёшлар ва қонун” республика танловининг Элликқалъа туман босқичи ўтказилди.

1. Гурухлар “Суд мажлислари” моделини кўрсатиб бериш;
2. “Ҳуқуқий савол жавоб” 5 та саволдан иборат билет тарзида;
3. Гурухлар ҳуқуқий сохадаги мавзулар асосида тайёрланган видеоролик тақдимотини намойиш этиш;
4. “Ҳуқуқингни англа! деб аталади.
“Ёшлар ва қонун” республика танловининг Элликқалъа туман босқичи ўтказилди.

Жуда қизиқарли ва муросасиз ўтган танлов натижасига кўра:
14-сон умумтаълим мактабининг “Бўрон” жамоаси 1-ўринни;
61-сон умумтаълим мактабининг “Фемида” жамоаси 2-ўринни;
46-сон умумтаълим мактабининг “Қалқон” жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Ғолиб жамоалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.
“Ёшлар ва қонун” республика танловининг Элликқалъа туман босқичи ўтказилди.

“Ёшлар ва қонун” республика танловининг Элликқалъа туман босқичи ўтказилди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР


  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz