Китоб ўқиб “Спарк” автомашинасини ютиб олинг!

23.05.2019

Китоб ўқиб “Спарк” автомашинасини ютиб олинг!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли Қарори ва 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3721-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли (№ 6300-хх, 23.03.2019 й.) баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20-22 май кунлари Бўстон ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида “Ёш китобхон” танловининг тест тури бўйича 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифаси ўртасида саралаш босқичи ўтказилди.
Президентимизнинг қарори ижроси доирасида ўтказилган ушбу танловда туман ҳудудлардан 9 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 8813 нафар ёшлар иштирок этишди.
Иштирокчиларга тақдим этилган тест саволлари Ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши томонидан юборилиб, шу ернинг ўзида холис иштирокчилар томонидан очилиб, компьютерларга ўрнатилди. Тестда асосан 50 та савол мавжуд бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллни ташкил қилади.
Туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Халқ таълими бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу танлов ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Тест натижаларига кўра, 7 нафар иштирокчи танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.
- Бу танлов менинг ҳаётимда янада китобга бўлган қизиқишларимни орттирди десам ҳеч муболаға бўлмайди. Биз ёшлар учун муҳтарам Президентимиз шундай имкониятлар яратганки, ҳатто китоб ўқиб туриб “Спарк” автомашинасини қўлга киритишимиз мумкин. Бўлиб ўтган тест натижалари мени янада кўпроқ китоб ўқишимга ундайди, дейди танлов иштирокчиси Комилова Маъмура.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz