Элликқалъада ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

04.06.2019


Элликқалъада ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Халқимиз маънавий ҳаётида Рамазон ҳайитининг ўрни беқиёс. Меҳр-мурувват, оқибат, саховат каби эзгу фазилатлар ифодаси бўлмиш ушбу айёмни кўтаринки руҳда нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 4 июнь куни Элликқалъа туманида ҳам ўзига хос тараддуд кўрилди. Аҳоли яшаш жойлари, кўчалар, хиёбонлар, масжидлар, муқаддас қадамжолар, қабристонлар ҳамда уларнинг атрофи тартибга келтирилди.
Бундан ташқари “Тупроққалъа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кексалар, беморлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ёшлар ҳамда шу қаторда 101 ёшли онахон хонадонига ташриф буюрилиб, улар ҳолидан хабар олинди. Самимий суҳбатлар чоғида нуроний отахону-онахонлар юртимиздаги тинчлик, бахтли ва фаровон ҳаётимизга шукроналар айтиб, мамлакатимизнинг бундан-да юксак тараққий этиши, халқимизнинг бунёдкорлик ишлари янада самарали бўлишини тилаб дуолар қилишди. Уларга туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши томонидан байрам совғалари топширилди.
Бундай хайрли амаллар халқимиз ўртасида меҳр-оқибат, саховат ва бағрикенглик ришталари ҳамда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитининг мустаҳкамланишига хизмат қилади, албатта.

Элликқалъада ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Элликқалъада ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Элликқалъада ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Элликқалъада ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Элликқалъада ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР


  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz