Элликқалъа туманидаги “Гулшан болалари” оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

06.06.2019


Элликқалъа туманидаги “Гулшан болалари” оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 6 июнь куни “Ёшлар ойлиги” муносабати билан дам олувчи ёшларимиз орасида “Ёзни Камалак” билан” лойиҳаси доирасида “Гулшан болалари” оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Б. Алимов очиб берди ва туманимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ёшларни бугунги очилиш маросими билан қутлади.
Оромгоҳ директори Д.Джуманиязов сўзга чиқиб, жорий йилда туман ёшларидан жами 5 та навбатда 400 нафар болалар дам олишига мўлжалланган бўлиб, ҳар навбатида 80 нафар ўғил-қизлар кўнгилли дам олиб қайтиши ҳақида гапириб ўтди.
Тадбир давомида оромгоҳга ташриф буюрувчилар учун концерт дастури тақдим этилди. Концерт дастурига оромгоҳда дам олувчи ёшлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб, чиқишлари билан келган меҳмонларни хушнуд айладилар.
Элликқалъа туманидаги “Гулшан болалари” оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Элликқалъа туманидаги “Гулшан болалари” оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Элликқалъа туманидаги “Гулшан болалари” оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Элликқалъа туманидаги “Гулшан болалари” оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР


  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz