“Ёш китобхон” Республика танловининг Элликқалъа туман босқичи ўтказилди.

19.06.2019

“Ёш китобхон” Республика танловининг Элликқалъа туман босқичи ўтказилди.

Қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши томонидан жорий йилнинг 19 июнь куни Элликқалъа санъат ва педагогика коллежида “Ёш китобхон” Республика танловининг туман босқичи ўтказилди.
Танловнинг биринчи босқичида 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифалари бўйича 86 ва ундан юқори балларни қўлга киритган 7 нафар иштирокчилар иштирок этиб, ўзларининг адабиёт фани бўйича 2 та шарт яъни ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир дурдоналаридан тузилган саволларга жавоб бердилар.
Танлов натижаларига кўра:
10-14 ёш тоифаси бўйича 66-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Ризаев Саъдулла Дилшод ўғли;
15-19 ёш тоифаси бўйича 22-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Карамаддинов Бобур Усмон ўғли;
20-30 ёш тоифаси бўйича эса Бўстон академик лицейи ўқитувчиси Реимов Аббослар туман босқичида ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Танлов якунида 3-ўрин соҳибларига ҳар бир ёш тоифаларига 10 тадан, 2-ўрин соҳибларига ҳар бир ёш тоифаларига 20 тадан, 1-ўрин соҳибларига эса ҳар бир ёш тоифалари бўйича ўзбек ва жаҳон адабиёти асарларидан иборат китоблар тўпламлари ва дипломлар тақдим этилди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz