Элликқалаъда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

25.09.2019


Элликқалаъда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берган топширмалари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 35-сонли мажлис баённомасининг 99-бандига мувофиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланишига кенгроқ жалб қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, фикр ва таклифларини эшитиш, шунингдек, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳар тамонлама қобилиятларини юзага чиқаришда муносиб шароит яратиб бериш мақсадида жорий йилнинг 25 сентябрь куни Элликқалъа туманидаги Сарабий агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида тумандаги ёшлар учун “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда туман ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезов, Элликқалъа туман ИИБ бошлиғи Бахтжан Избасаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси Озода Рўзимова, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 110 нафардан ортиқ ютуққа эришган бир гуруҳ ёшлар ва ишсиз ёшлар иштирок этишди.
Учрашув давомида туман ҳокими Сейдамат Сейдалимович сўзга чиқиб, ёшларга оид давлат сиёсати доирасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, ўтказилаётган тадбирлар ҳақида гапириб, ёшлар жамиятнинг энг илғор қатлами сифатида ҳамиша қўллаб-қувватланиши, уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол шахс бўлиб вояга етишларини таъминлаш ҳукумат эътиборидаги энг асосий вазифа эканини таъкидлади. Шунингдек, тумандаги янги ўзгаришлар ва олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида айтиб ўтди. Шу қаторда Элликқалъа ёшларини бирдамликка чорлаб қолди.

Элликқалаъда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Элликқалъа тумани ИИБ бошлиғи Бахтжан Избасаров сўзга чиқиб, ёшлар томонидан 2018 йил давомида содир этилган жиноятларга қараганда 2019 йил ҳозирги даврга қадар анча камайтиришга эришилганлигини айтиб ўтди.
Элликқалаъда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар ва муаммолар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилишди.
Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан уларнинг талаблари қаноатлантирилди ва ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда алоқадор давлат идораларига муддатлар белгиланиб, вазифалар юзасидан чора тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ва бажариш ишлари топширилди.
Элликқалаъда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Элликқалаъда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Элликқалаъда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
--!>
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz