Элликқалъада “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.

22.10.2019


Элликқалъада “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.

Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Бу йил ҳам 30 йиллиги муносабати билан турли жамоат муассасаларида, мактабларда, кутубхоналарда, клиникаларда тегишлича тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу қаторда Элликқалъа тумани 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши ташаббуси билан “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.
Низомга кўра, мазкур танлов НДПИ Элликқалъа факултети, касб-ҳунар коллежи, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ва талабаларидан иборат терма жамоалар ўртасида ўтказилди.
Танловни ташкил этишдан яна бир мақсадимиз мамлакатимизда ўқувчиларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда ўғил-қизларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меъросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ўз ижодий салоҳияти ва иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш, ўқувчи-ёшларда жамият ҳаётига даҳлдорлик туйғусини шакллантиришдан иборат.
Танлов натижаларига кўра:
Фахрли биринчи ўринни НДПИ Элликқалъа факултетининг “CREATIVE” жамоаси, иккинчи ўринни 47 умумий ўрта таълим мактабининг “Осмондаги болалар” жамоаси, касб-ҳунар коллежлари талабаларидан ташкил топган “Бўстон” терма жамоси эса фахрли учунчи ўринни эгалладилар.
Ғолиб бўлган жамоалар туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши томонидан диплом ва эсталик совғалар билан муносиб тақдирландилар.
Элликқалъада “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.
Элликқалъада “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.
Элликқалъада “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.
Элликқалъада “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.
Элликқалъада “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.
Элликқалъада “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.
Элликқалъада “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.
Элликқалъада “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
--!>
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz