“Одил баҳори” хусусий корхонасига “Бизнес саёҳат” ташкил қилинди.

13.12.2019


“Одил баҳори” хусусий корхонасига “Бизнес саёҳат” ташкил қилинди.

2019 йил 12-декабрь куни “Одил баҳори” хусусий корхонасига “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси туман филиали ва ўқувчи ёшлар билан биргаликда бизнес саёҳат ташкил этилди.
“Одил баҳори” хусусий корхонаси раҳбари Алимов Акмал Икром ўғлига “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 2019 йил
18-июль куни “Меҳмонхона ташкил қилиш” лойиҳаси учун 1 (бир) млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган эди.
Тадбиркор ажратилган имтиёзли кредит маблағлари эвазига меҳмонхона ташкил қилган, ҳозирда фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган ва 7 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаб келмоқда.
Бизнес саёҳат давомида ўқувчи ёшлар тадбиркорлик соҳасида ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва ташкил этилган меҳмонхона ва унинг хизматлари билан танишишди.
“Одил баҳори” хусусий корхонасига “Бизнес саёҳат” ташкил қилинди.
“Одил баҳори” хусусий корхонасига “Бизнес саёҳат” ташкил қилинди.
“Одил баҳори” хусусий корхонасига “Бизнес саёҳат” ташкил қилинди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
--!>
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz