Элликқалъа туман ҳокими ёшлар билан учрашди.

04.01.2020


Элликқалъа туман ҳокими ёшлар билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 27-декябрь куни ёшлар билан учрашувида белгилаб берган топшириқлар ижроси юзасидан ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, фикр ва таклифларини эшитиш, шунингдек, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳар тамонлама қобилиятларини юзага чиқаришда муносиб шароит яратиб бериш мақсадида туман ёшлари билан жорий йилнинг 4-январь куни Элликқалъа туманидаги 23-сонли болалар мусиқа ва саьнат мактабида Элликқалъа туман ҳокими С.Авезов ёшлар билан учрашди.
Учрашув давомида туман ҳокими Сейдамат Сейдалимович сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил
27-декябрь куни ёшлар билан учрашувида айтган яни “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” нутқини алохида урғу билан гапириб ўтди.
Элликқалъа туман ҳокими ёшлар билан учрашди.
Шу ўринда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, ўтказилаётган тадбирлар ҳақида гапириб, ёшлар жамиятнинг энг илғор қатлами сифатида ҳамиша қўллаб-қувватланиши, уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол шахс бўлиб вояга етишларини таъминлаш ҳукумат эътиборидаги энг асосий вазифа эканини таъкидлади. Шунингдек, тумандаги янги ўзгаришлар ва олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида айтиб ўтди. Шу қаторда Элликқалъа ёшларини бирдамликка чорлаб қолди.
Очиқ ва самимий мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилишди.
Элликқалъа туман ҳокими ёшлар билан учрашди.
Элликқалъа туман ҳокими ёшлар билан учрашди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
--!>
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz