ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ.

06.02.2020


ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 27-декябрь куни ёшлар билан учрашувида белгилаб берган топшириқлар ижроси юзасидан ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, фикр ва таклифларини эшитиш, шунингдек, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳар тамонлама қобилиятларини юзага чиқаришда муносиб шароит яратиб бериш мақсадида жорий йилнинг 6 феврал куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Элликқалъа педагогика факультети мажлислар залида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди. Учрашувга туман ҳокими С.С.Авезов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мудираси А.Т.Раззакова, туман Нуроний жамғармаси раиси И.Хўжаниязов, факультет декани Ж. Алланазаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси О.Рўзимова ҳамда институт профессор-ўқитувчилари, гуруҳ мураббийлари, талабалар, тумандаги тегишли корхона, ташкилот ва муасасалар раҳбарлари, институт талабалари, уюшмаган ёшлар иштирок этишди.
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ.
“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”га ташриф буюрган ёшларимизга туман ҳокими С.С.Авезов ўз маърузасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, яратилаётган шарт-шароитлар, ёшлар бандлиги масалалари буйича олиб борилаётган амалий ишлар, ёшларга яратиб берилаётган шароитлар, ёшлар жамиятнинг энг илғор қатлами сифатида ҳамиша қўллаб-қувватланиши, уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол шахс бўлиб вояга етишларини таъминлаш ҳукумат эътиборидаги энг асосий вазифа эканини таъкидлади.
Шунингдек, Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлисга йўллаган Мурожаатномаси, унда белгилаб берилган ёшларга оид бандларидаги галдаги вазифалар, олий таълимга мактаб битирувчиларининг қамраб олиниши борасидаги янгиликлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар алмашишди. Талабалардан А.Аминов, Н.Шоназарова, М.Ҳайтбоева Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлисга йўлланган Мурожаатномасидаги ёшларга оид истиқболдаги ишлар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдиришди.
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ.
Ёшлар ўзларини қийнаётган муоммалари, таклиф ва истаклари билан ўртоқлашди. Мурожаатлар юзасидан мутассадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Учрашув якунида туман хокимлиги томонидан ёшларга китоблар совға қилинди.
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ.

--!>
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz