“Прокурор ва ёшлар” учрашуви.

08.02.2020


“Прокурор ва ёшлар” учрашуви.

Жорий йилнинг 8 февралъ куни Элликқалъа туманида жойлашган 67-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда маҳалла фаоллари, уюшмаган ёшлар ва бошланғич ташкилот етакчилари қатнашишди. Прокурор ёрдамчиси Узақбаев Арислон ёшлар билан мазмунли суҳбат ўтказди. Учрашувда ёшларнинг таклиф, ташаббус ва муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўришга прокуротура ходимлари тайёр эканлигини айтиб ўтди.
“Прокурор ва ёшлар” учрашуви.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосари Б.Алимов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрда Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда мамлакатимиз ёшлари билан бўлиб ўтган учрашуви ҳақида ахборот берди ва берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни тўхталиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган мақсад-мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ёшларга етказишдан иборатдир.
Очиқ ва самимий мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишди. Кўтарилган муаммолар ва таклифлар инобатга олиниб ёшларга шарт-шароитлар яратиб берилишини айтиб ўтилди. Билдирилган муаммолар жойида ҳал қилинди. Ёшларга барча сохада фаол бўлишга чорлади.
“Прокурор ва ёшлар” учрашуви.

--!>
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz