Элликқалъа тумани 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи ёшлар билан учрашди.

11.02.2020


Элликқалъа тумани 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи ёшлар билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабр куни ёшлар билан ўтказилган видеоселекторида берилган топшириқлар ижросини таьминлаш мақсадида, жорий йилнинг 11 февраль куни Элликқалъа ОФЙ да жойлашган Маданият марказида ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ў.Дурдиев раҳбарлигида, туман Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди.
Элликқалъа тумани 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи ёшлар билан учрашди.
Президентимиз томонидан мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда, шунингдек халқаро ҳамжамиятда Ўзбекистон нуфузини янада кўтариш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида учрашувда иштирок этган ёшларга тушунтиришлар берилди. Ўтказилган суҳбат жараёнида ёшлар томонидан кўтарилган масалалар, уларни қизиқтирган саволлар тингланиб, интилувчан ёшларга хуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилди.
Элликқалъа тумани 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи ёшлар билан учрашди.
Очиқ ва самимий мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишди. Кўтарилган муаммолар ва таклифлар инобатга олиниб ёшларга шарт-шароитлар яратиб берилишини айтиб ўтилди. Билдирилган муаммолар жойида ҳал қилинди. Ёшларга барча сохада фаол бўлишга чорлади.
Учрашув якунида Элликқалъа тумани 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи томонидан ёшларга китоблар совға қилинди.
Элликқалъа тумани 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи ёшлар билан учрашди.
Учрашув очиқ ва самимий рўҳида ўтканидан кейин шу жойнинг ўзида Элликқалъа тумани Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркалар ташкил қилинди ва 2 нафар ёшлар ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминланди.

--!>
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz