“Маданият ва маърифат” телеканали: Мактабдаги муаммолар ҳақида кўрсатув

31.03.2017


“Маданият ва маърифат” телеканали: Мактабдаги муаммолар ҳақида кўрсатув

Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар бошланганидан буён олий ўқув юртлари сони 2 мартага ошди, бугунги кунда 70 га яқин олий ўқув юртларида 230 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олаётганлиги, юртимизда Европа ва Осиёнинг бир қатор етакчи олий ўқув юртлари филиаллари ташкил қилинганлиги, замонавий типдаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари бунёд этилиши, давлат бюджетининг 35 фоизи таълим-тарбия соҳасига йўналтирилаётганлиги ёшларимизнинг замонавий билимларни пухта эгаллаб, келгусида етук мутахассис бўлишларига хизмат қилмоқда.

Аммо шунга қарамай таълим тизимининг айрим бўғинларидаги жиддий муаммолар ва бу аввало ушбу соҳа вакилларининг эътиборсизлиги, ўз ишига ўта маъсулиятсизлиги оқибатида юзага келаётганлиги ҳар бир инсоннинг қалбида чуқур оғриқ уйғотади.

Яқиндагина аввал телевидениеда эфирга узатилиб, кейинчалик ижтимоий тармоқларда бир қатор қизғин бахс-мунозараларга сабаб бўлган Сурхондарё вилоятининг айрим туманларидаги мактабгача таълим муассасаларидаги ҳолатларни очиғи, ортиқча таърифлашга тил ожизлик қилади...

Ellikqala.uz сайтида “Маданият ва маърифат” телеканали орқали эфир юзини кўрган, Қашқадарё вилоятида жойлашган айрим умумий ўрта таълим мактаблари мисолидаги навбатдаги танқидий кўрсатувни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик. Зеро, бу ҳаракатимиз билан кимнингдир камчиликларини таҳлил қилиш ниятидан йироқмиз. Мақсадимиз фарзанд тарбияси учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга масъул бўлган соҳа вакилларининг ўз касбига садоқат ва фидоийлик билан ёндашишлари лозимлигини яна бир бор эслатишдир. ХУЛОСА ЎЗИНГИЗДАН...

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz