Элликқалъа ҳақида сўз кетганда...

09.08.2017


Элликқалъа ҳақида сўз кетганда...

Қадим замонлардан, яъни “инсоният тонги”дан буён одамлар Элликқалъа заминига ўзгача меҳр қўйганлар. Негаки, бундан йигирма аср муқаддам, ҳали Москва, Париж ёки Женева каби шаҳарлар бўлмаган даврларда ҳам Элликқалъа ҳудудида ўнлаб муҳташам қалъа­лар қад ростлаб турган. Демак, бундан одамлар турмуш тарзи, ҳарбу-зарб иши, меъморчилик, ҳунармандчилик, халқаро алоқалар, маданият ривожи каби ўнлаб тарихий мавзулар учун дастур олса бўлади.

Кўҳна тарих силсиласида, минг-минг йиллар олдин ҳаёт гуркираб, деҳқончилик маданияти юксалган, цивилизация ривожланган бу заминда аждодларимиздан Қизилқалъа, Аёз­қалъа, Қирққизқалъа, Қўрғошинқалъа, Гулдурсинқалъа, Бургутқалъа каби юзлаб обидалар ёдгорлик бўлиб қолган. Уларнинг маҳобати ва меъморчилик ечимларидан ақллар ҳануз лол қолади.

Элликқалъа туманидаги тарих ва археология музейини айланар эканмиз, билдикки, Париждаги маш­ҳур Лувр музейининг Эллик­қалъа музейи олдида “уялиб” қоладиган жиҳатлари кўп экан. Масалан, эрамиздан аввалги IV асрда, Аҳмонийлар подшолиги даврида сополга чизилган гўзал қиз суратини олайлик. Қалам қош, оҳу кўзлар… Ким бу париваш? Бу гўзалнинг юзига соя солувчи киприклари олдида машҳур “Жаконда” – Мона Лиза ҳам бош эгса, ажаб эмас!


Бахтиёр ҲАЙДАРОВ

Манба: ijod.uz

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz