Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!

12.08.2017


Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!

Гуллар атри кезаяпди боғлар аро,
Юрак меҳр сезаяпди кўзлар қаро,
Дилимизни безаяпди бир сўз садо,
Чин фарзанд бўлгаймиз сенга ота макон.
Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!!!

Янги замон, янги даврон, қанча имкон,
Ўрнин топиб борар барча қизу-ўғлон,
Қучоғингда босиб ўтиб минг бир довон,
Кимгадир бош эгмаймиз-да биз ҳеч қачон,
Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!!!

Карвон-карвон илму-ҳунар олдимизда,
Юрган сайин гуллар унар олдимизда,
Бундан ҳамки, бахтли кунлар олдимизда,
Эшик очиб кутар келинг дея меҳмон.
Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!!!

Бахтим бутун, ризқу-рўзим бутунлиги,
Ҳақиқатни англар, кўзим бутунлиги,
Ё, кимгадир айтар сўзим бутунлиги,
Бобомеърос бизга ҳур эътиқод, иймон.
Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!!!

Бир томоним, савлатларга туташгандир,
Бир томоним, ҳилватларга туташгандир,
Бир томоним, жаннатларга туташгандир,
Қиблагоҳи қараганим Каъба томон.
Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!!!

Шул фазилат фазлидан кўп баҳра олиб,
Кезмоқдамиз дунёларга ларза солиб,
Фаробийлар авлоди деб қойил қолиб,
Кўп соҳада йўл бермоқда бутун жаҳон.
Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!!!

Муқаддас юрт муҳаббати зўр тарбия,
Саховати, муруввати зўр тарбия,
Эътибори ҳам хурмати зўр тарбия.
Хурсанд дейди; орзуимиз етти осмон.
Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!!!

Хурсандбек Каримов

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz