ТИЛ БИЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ? ҲУҚУҚИНГИЗНИЧИ?

04.01.2018


ТИЛ БИЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?  ҲУҚУҚИНГИЗНИЧИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон фармонида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда хорижий давлатларга ишлаш учун чиқиб кетиш истагида бўлган ёшлар учун хорижий давлатлар меҳнат қонунчилиги ҳамда тил ўргатиш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши маъмурияти томонидан рус-тили, инглиз тили ва ҳуқуқ фанларидан 3 ойлик бепул тўгараклар ўз фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Шу муносабат билан, тўгаракка қатнашиш истагида бўлган ёшларимиз қуйидаги маълумотларни инобатга олишлари сўралади:
 тўгаракка 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар қабул қилинади;
 тўгаракка қатнашиш истагида бўлган ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши маъмуриятига келиб рўйхатдан ўтишлари мумкин;
 ушбу бепул тўгарак келаси ҳафтадан малакали педагогларни жалб қилган ҳолда ўз ишини бошлайди;
 3 ойлик курсни натижали тугатиб, якуний имтихонларни топширганидан кейин Ёшлар иттифоқи томонидан СЕРТИФИКАТ тақдим қилинади.


Манзил: Бўстон шахри Тўрткул шох кўчаси 2 уй.
Мўлжал Элликқалъа санъат ва педогогика коллежи 1-қавати Ёшлар иттифоқи.
Тел: (99) 955-56-29

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz