Кўп дарс қолдирувчи ўқувчилар сабабини ўрганиш

26.03.2018


Кўп дарс қолдирувчи ўқувчилар сабабини ўрганиш

2018-йил 26-март куни Элликқалъа тумани Қирққиз ОФЙ худудида жойлашган 16-сон умумий ўрта таълим мактабининг 7а-синф ўқувчиси Тўраева Саломатнинг кўп дарс қолдирганлик сабабини ўрганиш мақсадида Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси О.Рўзимова, мактаб ёшлар етакчиси ҳамда 16-сон мактаб ўқитувчилар жамоаси аъзолари билан биргаликда ўқувчининг уйига борилди. Тўраева Саломатнинг онасига Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси қизининг дарсдан кўп қолиши сабабини сўраганида у фарзандимнинг юраги ҳаста, боши кўп оғриши каби сабабларни келтирди, лекин касаллини исботловчи ҳеч қандай шифокор маълумотномаси кўрсатилмади. Тўраева Саломатнинг ўзи ҳам боши кўп оғришини тасдиқлади.
Кўп дарс қолдирувчи ўқувчилар сабабини ўрганиш
Суҳбат жараёнида унинг ота-онасига ёшлар иттфоқи туман Кенгаши раиси ота-она умрининг энг ширин меваси бу - фарзанд эканлигини, фарзанд тарбияси учун масъул шахс ота-она эканлиги тўғрисида тушунтириш ва бир қанча мисоллар келтирди. Туман Кенгаши раиси Тўраева Саломатга ўқувчи ёшларимизга юртбоши томонидан яратилган кенг имкониятлар тўғрисида кўплаб далил-исботлар келтириб, дарс колдириш билан бирга у бу имкониятлардан ўзини маҳрум қилишини, кейинчалик олий ўқув юрти талабаси бўлиб ватанимиз корига ярайдиган муносиб фарзанд бўлишдек бахтни қўлдан бой бериши мумкинлигини тушунтирди.
Кўп дарс қолдирувчи ўқувчилар сабабини ўрганиш
Олиб борилган суҳбат оҳирида Тўраева Саломатнинг ўзи ҳамда ота-онаси 2018-йил 27-мартдан бошлаб мактабдан бесабаб қолмаслигини таъкидлаб, ваъда беришди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz