Элликқалъа туманининг анъанавий Раёсат йиғилиши ўтказилди.

09.10.2018


Элликқалъа туманининг анъанавий Раёсат йиғилиши ўтказилди.

Анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган Элликқалъа тумани “Камалак” болалар ташкилотининг Раёсат йиғилиши жорий йилнинг 9 октябрь куни тумандаги 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Элликқалъа туманининг анъанавий Раёсат йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси О.Рўзимова, туман Сардорлар Кенгаши, таълим муассасалари бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда мактаб сардорлари иштирок этди.
Элликқалъа туманининг анъанавий Раёсат йиғилиши ўтказилди.

Раёсат йиғилишини туман “Камалак” болалар ташкилоти раиси Ш.Шарипова олиб борди ҳамда кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан баёнат қилди.
“Ёзни “Камалак” билан!” ва “Мен “Камалак” аъзосиман!” лойиҳалари ва 2017/2018-ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар юзасидан 22-сон умумий ўрта таълим мактаби бошланғич ташкилот етакчиси М.Алламуратова ҳамда 11-сон умумий ўрта таълим мактаби бошланғич ташкилот етакчиси Г.Гаипназаровалар сўзга чиқдилар.
Элликқалъа туманининг анъанавий Раёсат йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши раиси О.Рўзимова ҳисоботларни тинглади ва бугунги Раёсат йиғилиши ҳақида ўз фикрларини билдириб, яхши дея баҳолади.
Элликқалъа туманининг анъанавий Раёсат йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш сўнгида туман Сардорлар Кенгаши сардорларига сардорлик кўкрак-нишонлари тақилди. Йил давомида фаоллик кўрсатган ҳамкор ташкилотлардан Элликқалъа телевидениеси, туман Халқ таълими бўлими рус тили методисти И.Нуруллаев, шунингдек, бошланғич ташкилоти ва сардорлар Кенгаши фаолиятини жонлантиришдаги фаоллиги учун 1-сон умумий ўрта таълим мактаби бошланғич ташкилот етакчиси З.Вапоев, 32- сон умумий ўрта таълим мактаби бошланғич ташкилот етакчиси Р.Матупаев, 37-сон умумий ўрта таълим мактаби бошланғич ташкилот етакчиси Г.Айитова, 13-сон Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати бошланғич ташкилот етакчиси И.Қиличевлар диплом билан тақдирландилар.
Элликқалъа туманининг анъанавий Раёсат йиғилиши ўтказилди.

Элликқалъа туманининг анъанавий Раёсат йиғилиши ўтказилди.

Элликқалъа туманининг анъанавий Раёсат йиғилиши ўтказилди.

Элликқалъа туманининг анъанавий Раёсат йиғилиши ўтказилди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz