Ёшлар ўртасида “Мен тарихни биламан” танлови ўтказилди.

19.11.2018


Ёшлар ўртасида “Мен тарихни биламан” танлови ўтказилди.

Ўқувчи ёшларнинг билим даражасини ошириш, уларнинг бой тарихимиз ҳақидаги айниқса қорақалпоқ тарихи тўғрисидаги фикрларини янада бойитиш, ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши томонидан жорий йилнинг 17-ноябрь куни Элликқалъа тиббиёт коллежида “Мен тарихни биламан” танлови ўтказилди.
Ёшлар ўртасида “Мен тарихни биламан” танлови ўтказилди.
Ёшлар ўртасида “Мен тарихни биламан” танлови ўтказилди.
Ёшлар ўртасида “Мен тарихни биламан” танлови ўтказилди.
Ёшлар ўртасида “Мен тарихни биламан” танлови ўтказилди.
Танловда туманимиздаги умумий ўрта талим мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари 3та шарт асосида ўзаро беллашишдилар.
Танлов қизғин бахс ҳамда мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди. Натижаларга кўра:
Элликқалъа тиббиёт коллежи, Бўстон ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи ҳамда 21-сон Давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари 62 баллдан тўплаб, 1-ўринни қўлга киритган бўлса;
2-сон Давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби ва 4-сон Давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари 61 балл билан 2-ўринни;
53-сон умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 25-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари 58 балл билан 3-ўринни эгалладилар.
Танлов якунида ғолиб жамоаларга диплом, статуетка ҳамда эсталик учун совғалар тақдим этилди.
Ёшлар ўртасида “Мен тарихни биламан” танлови ўтказилди.
Ёшлар ўртасида “Мен тарихни биламан” танлови ўтказилди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz