Бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада жоллантириш бўйича Элликқалъада учрашув

24.11.2018


Бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада жоллантириш бўйича Элликқалъада учрашув

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари фаолиятини ўрганиш уларга услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров жорий йилнинг 23-ноябрь куни Элликқалъа туманига ташриф буюрди ҳамда тумандаги бошланғич ташкилот етакчилари билан дилдан сухбатлашди.
Учрашувда А.Данияров бошанғич ташкилот етакчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлардан хабардор этар экан, бунданда кўпроқ иш қилишимиз, ёшларимиз учун чинакам тиргак бўлишимиз керак, - дейди ўз сўзларида.
Бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада жоллантириш бўйича Элликқалъада учрашув
Учрашув якунида “Фидойи ёшлар” отрядларида ўзининг жонбозлигини кўрсатган ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг ташаккурномалари ҳамда китоблар тўплами Базарбаева Рисолат, Ўктамова Зуҳра, Ачилова Гуллола, Рейимбаева Дилрабо, Сетмаметова Садоқат, Мадраҳимова Гўзал, Ражапбаева Мухаррамларга тақдим этилди.
Бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада жоллантириш бўйича Элликқалъада учрашув
Мен “Фидойи ёшлар” отрядида пахта йиғим теримига қатнашганимдан жуда хурсандман. Чунки, мен мавсум бошидан 3 тонна 660 кг пахта терган бўлсам, оилавий иқтисодиётимизга озгина бўлсада ўз ҳиссамни қўшдим ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғаларга ҳам эга бўлдим, - дейди Рейимбаева Дилрабо.
Бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада жоллантириш бўйича Элликқалъада учрашув
Бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада жоллантириш бўйича Элликқалъада учрашув

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz