Сиз ҳам тадбиркор бўлинг!

14.03.2019


Сиз ҳам тадбиркор бўлинг!

Ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, иш ўринлар яратиш ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг вазифаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-июнь кунги
“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармони қабул қилинди.
Ушбу давлат дастури доирасида Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи Реимова Лайло Эркабаевнага “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси Элликқалъа филиали томонидан 2018 йил 20 сентябрь куни “Гўзаллик салони” лойиҳаси учун 50 (эллик) млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган эди. Ҳозирги кунда Реимова Лайло 3 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлган ва фаолиятини тўлиқ ишга туширган.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz