Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар бўйича 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган учрашув

07.03.2019


Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар бўйича 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган учрашув

Жорий йилнинг 7 март куни туман ХТБга қарашли 47-сон умумий ўрта таълим мактабида “Жиноятчилик ёшлар учун ёд иллад” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши бош мутахассиси Ф.Атаджанов, туман бош имом хатиби И.Атаджанов ва туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг спортни ривожлантириш ва селекция бош инспектори Н.Холмурадовлар иштирок этдилар.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар бўйича 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган учрашув

Учрашувни Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши бош мутахассиси Ф.Атаджанов очиб берди ва олиб борди. Учрашув давомида ҳар-ҳил оқимларга қўшилиб кетган ёшлар ва шулар орқасида захмат чекаётган ота оналар тасвирланган “Тафаккур эҳтиёжи” номли видео рўлик қўйиб берилди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар бўйича 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган учрашув

Туман бош имом хатиби И.Атаджанов ўз сўзида сиз – у биз яшаётган замин оллоҳ таоло томонидан тинч ва осойишта қилиб қўйилганлиги, уни сақлаш ўзимизнинг қўлимизда эканлигини, бугунги кунда жамият тараққиёти учун Президентимиз барча шарт-шароитларни яратиб бераётганлиги, ёшларни таълим тарбияси билан боғлиқ қонунлар яратилаётганлиги, динни ўрганиш учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги ҳақида гапириб ўтди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар бўйича 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган учрашув

Учрашув якунида барча ёшларни жиноятлар, турли оқимлар, ҳуқуқбузарликлар ва гиёҳвандлик каби ёмон иллатлардан йироқ бўлиш, билимли, ватанпарвар, миллий маънавиятимиз ва маданиятимизни чуқур англаган, келажакда юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўша оладиган етук инсонлар қилиб тарбиялаш борасида келгусида бажариладиган ишлар белгилаб олинди ва уларга бир қатор вазифалар юклатилди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz