Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар бўйича ўтказилган учрашув

13.03.2019


Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар бўйича ўтказилган учрашув

Жорий йилнинг 13 март куни туман ХТБга қарашли 66-сон умумий ўрта таълим мактабида “Жиноятчилик ёшлар учун ёд иллад” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши бош мутахассиси Ф.Атаджанов, туман Халқ таълими бўлимининг Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани услубчиси Ж.Мамбетов, туман бош имом хатиби И.Атаджанов ва туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг спортни ривожлантириш ва селекция бош инспектори Н.Холмурадовлар иштирок этдилар.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар бўйича ўтказилган учрашув

Учрашувни Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман Кенгаши бош мутахассиси Ф.Атаджанов очиб берди ва олиб борди. Учрашув давомида ҳар-ҳил оқимларга қўшилиб кетган ёшлар ва шулар орқасида захмат чекаётган ота оналар тасвирланган “Тафаккур эҳтиёжи” номли видео рўлик қўйиб берилди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар бўйича ўтказилган учрашув

Элликқалъа туман имом хотиби ёрдамчиси сўзга чиқиб, дунёда турли диний оқимлар кўпайиб бораётганлиги ва улар ўз сафларига ёшларни айниқса, аёлларимизни кўпроқ жалб қилаётганлиги тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди ҳамда сўзининг якунида бу воқеялар ўзларимизнинг хаётимизда учрамоқда, хурматли ёшлар эътиборли бўлинглар, эътиборсизлик ўзимизга душман бўлади дея таъкидлаб ўтди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар бўйича ўтказилган учрашув

Учрашув якунида барча ёшларни жиноятлар, турли оқимлар, ҳуқуқбузарликлар ва гиёҳвандлик каби ёмон иллатлардан йироқ бўлиш, билимли, ватанпарвар, миллий маънавиятимиз ва маданиятимизни чуқур англаган, келажакда юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўша оладиган етук инсонлар қилиб тарбиялаш борасида келгусида бажариладиган ишлар белгилаб олинди ва уларга бир қатор вазифалар юклатилди.

Ellikqala.uz: хабар ва янгиликларни Telegram'да кузатиб боринг
  • Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
  • Элликқалъа тумани, Ш.Рашидов кўчаси 3-уй
  • Телефон: (361) 585-20-29
  • Электрон почта: info@ellikqala.uz